2026 йилда Самарқанд шаҳри ва туманининг қайси мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади?
Бу йил шаҳардаги 4 та, Самарқандл туманидаги 3 та мактабда қурилиш ишлари амалга оширилади.
Хусусан, Самарқанд шаҳар Баҳор маҳалласидаги 29-мактабни мукаммал таъмирлаш;
- Ватанпарвар маҳалласидаги 41-мактабни реконструкция қилиш ва қўшимча 720 ўрин янги бино қуриш;
- Алишер Навоий номли маҳалладаги 8-мактабни реконструкция қилиш (қўшимча 420 ўринли ўқув бино қуриш);
- Боғимайдон маҳалласидаги 60-мактабни реконструкция қилиш (қўшимча 420 ўринли ўқув бино қуриш) белгиланган.
Самарқанд туманида эса Жўйисой маҳалласидаги 23-мактабни реконструкция қилиш (қўшимча 660 ўрин янги бино қуриш);
- Хаймар маҳалласидаги 12-мактабни реконструкция қилиш (қўшимча 420 ўринли ўқув бино қуриш);
- Қорасув маҳалласидаги 8-мактабни реконструкция қилиш (қўшимча 480 ўринли ўқув бино қуриш) ишлари давлат дастурига киритилган.