2019 йилда вилоятимизда…
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12 325 миллиард сўм ёки 2018 йилга нисбатан 103,6 фоиз ўсиши режалаштирилган. Хусусан, 1 633 миллиард сўмлик 261 та лойиҳа амалга оширилиб, 6353 та янги иш ўринлари яратилади.
Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 8 222,0 миллиард сўмга етказилади: 3 386,4 миллиард сўмлик озиқ-овқат, 4 835,6 миллиард сўмлик ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Хизмат кўрсатиш ва сервис ҳажми 10 246 миллиард сўм ёки 107,1 фоизга ўсади. Хусусан, 766,8 миллиард сўмлик 396 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 2966 та янги иш ўринлари яратилади.
Хорижий меҳмонларнинг вилоятимизга ташрифини 500 минг, маҳаллий меҳмонларнинг ташрифи 2 миллион 700 минг нафарга етказиш кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 1 569,1 миллиард сўмлик 766 та лойиҳа амалга оширилиб, 5344 та янги иш ўринлари яратилади. Масалан, чорвачилик тармоғида 121 та, узумчиликда 99 та, балиқчиликда 94 та, боғдорчиликда 86 та, паррандачиликда 73 та, асаларичиликда 59 та истиқболли лойиҳа амалга оширилади.
200 гектар майдонда 98 та замонавий иссиқхона ташкил этилади.
Жомбой туманидаги "Мароқанд мева-сабзавот" масъулияти чекланган жамиятида логистика маркази ташкил қилинади.
Инвестиция дастури асосида қуввати 4 255 ўринли 4 та боғча янги қурилади, 40 тасида реконструкция ишлари амалга оширилади. 75 та хусусий, 295 та хусусий шерикчилик асосидаги, 445 та оилавий боғча, 202 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилади.
Йил якуни билан 2018/2019 йиллар ҳисобига 154 минг 279 ўринли мактабгача таълим муассасалари бунёд этилиб, болаларнинг боғчаларга қамрови 50,6 фоизга етказилади.
Инвестиция дастури доирасида 135,5 километрлик ичимлик сув, 13,4 километр оқова сув тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади. Бунинг натижасида вилоят бўйича 70,5 минг нафар аҳоли қўшимча ичимлик сув билан таъминланади, 50,8 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти ҳолати яхшиланади.
Самарқанд тумани Мотрид маҳалласи ҳудудида бунёд этилаётган 108 та кўп қаватли уй-жойлар, шунингдек, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, оилавий поликлиника, маҳалла маркази, савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида юқори кучланишга эга 110/35/10 кВли нимстанция қурилади.