2026 йил Давлат дастури: Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳужжат
“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг 2026 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Мазкур ҳужжат мамлакатимизда ислоҳотларни тизимли давом эттириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда жамиятни барқарор ривожлантиришга қаратилган муҳим дастур ҳисобланади.
Лойиҳада ислоҳотларнинг аниқ мақсадли кўрсаткичлари, амалий механизмлари, ҳуқуқий асослари ҳамда ижро назорати тизими белгиланган.
Дастурдаги устувор йўналишлардан бири — 83-мақсад бўлиб, унда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш масалалари алоҳида ўрин олган.
Ушбу мақсад доирасида:
- ННТлар ва жамоат ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш;
- хайрия ташкилотларининг шаффофлигини таъминлаш;
- ёш мутахассислар учун таълим ва малака ошириш курсларини жорий этиш;
- давлат бошқарувида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш;
- тадбиркорликнинг ижтимоий йўналишини ривожлантириш;
- ахборот соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш каби вазифалар белгиланган.
Бу чоралар жамиятда очиқлик, ҳисобдорлик ва ҳамкорлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Шунингдек, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки янада фаоллашади.
Ҳозирда лойиҳа "uzbekistan2030.uz" ва "regulation.gov.uz" платформаларида муҳокама қилинмоқда. Барча фуқаролар ўз таклифлари билан қатнашиб, ҳужжатни такомиллаштиришга ҳисса қўшиши мумкин.
Жамоатчилик иштироки асосида шакллантирилган дастур мамлакат тараққиётининг мустаҳкам пойдеворига айланиши шубҳасиз.
Фотеҳ Раҳматов,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси.