21 нафар самарқандлик коронавирусдан фориғ бўлди

Бугун айни пайтга қадар юртимизнинг 7 та ҳудудида коронавирусга чалинган 673 нафар бемор соғайди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 462 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси эса 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 37 873 (+673) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.