Бугунги кунгача вилоятимизда “Covid-19” ташхиси тасдиқланган 1160 нафар фуқародан 1054 нафари касалликдан тўлиқ тузалган
Юқумли касалликлар клиник шифохонасида 40 нафар, Каттақўрғон шаҳридаги реабилитация марказида 41 нафар, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида 22 нафар, Тойлоқда 30 нафар, Самарқанд туманида 108 нафар, Пахтачида 19 нафар, Нурободда 37 нафар, Паст Дарғомда 40 нафар, Пайариқда 30 нафар, Қўшработда 15 нафар, Оқдарёда 22 нафар, Булунғурда 10 нафар, Иштихонда 20 нафар, Ургутда 68 нафар, Жомбойда 30 нафар, Нарпайда 25 нафар; вилоят ХОСПЕС марказида 95 нафар, СамДТИ 2-клиникасида 38 нафар, вилоят кардиология марказида 160 нафар, “Регистон” меҳмонхонасида 21 нафар, “Сўғдиёна” меҳмонхонасида 114 нафар, “Арба” меҳмонхонасида 41 нафар, Ногиронлар реабилитациясида 70 нафар, Кимёгарлар шаҳарчасидаги вақтинчалик карантин муассасасида 313 нафар фуқаро умумий карантин шароитида сақланмоқда.
Ҳозиргача вилоятда 1160 нафар фуқарода “Covid-19” ташхиси расмий тасдиқланган. Уларнинг 40 нафари вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида, 23 нафари СамДТИ 2-клиникасида, 40 нафари уй шароитида даволанмоқда.
1054 нафар фуқаро касалликдан тўлиқ тузалган.
6 август куни ички ишлар ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга нисбатан 432 та, мавсум давомида 73 244 та маъмурий ҳамда 2 та жиноий баённомалар расмийлаштирилган.
Самарқанд вилоят коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штаби.