Самарқанд - дунё цивилизацияси пойтахти

Жаҳонда шундай масканлар борки, уларнинг номини эшитсангиз, юрагингиз бир ҳаприқиб тушади, гўё умрингиз мазмуни шу билан боғлиқдек, ҳаётингиз шу ном билан пайвастадек ҳис қиласиз. Самарқанд ана шундай табаррук маскан.

Шу кунларда дунё бўйлаб тарқалган хушхабар туркий оламни тўлқинлантирди, юракларни ғурурга тўлдирди, кўнгилларга нур берди. Бундан уч минг йил олдин бу муқаддас заминда йирик шаҳар шакллангани Ер юзига овоза бўлди!

Бу оламнинг жаннати

Илгари Ургут туманидан милоддан аввалги ХIII асрга, яъни бронза даврига оид қабрдан ҳайвон суягидан ясалган 3 минг йиллик най топилган бўлса, эндиликда Ўзбекистон - Франция қўшма экспедицияси аъзолари - тарих фанлари докторлари, профессорлар Муҳаммаджон Исомиддинов, Муталлибжон Ҳасанов ҳамда Лозанна университети профессори Клод Рапен томонидан Кўктепа ва Афросиёбдан қўлга киритилган материаллар асосида Самарқанд шаҳрининг шаклланиш даври 3 минг йилга тенг, деган хулосага келинди.

Қадимги Сўғд, Хоразм, Бақтрия, Кушон, Парфия, Эфталитлар давлатлари меҳвари - Самарқанд тимсолида кўплаб тарих ва ҳақиқат, афсона ва ривоятлар мужассам. Унинг Рим, Афина, Бобил каби қадим шаҳарлардан ҳам тарихи пойдорроқ.

Дунё каҳкашонида юлдузлар аро қуёшдай чарақлаб турган бетакрор маскан Самарқанд жаҳонга буюкмутафаккирлар, олимлар, шоирлар ва меъморларни етиштириб берган Мовароуннаҳрнинг олтин бешигидир. Бу маъво олиму фузало, улуғ алломалар, сайёҳлар томонидан “Шарқ боғи эрами”, “Замин гавҳари”, “Жаҳон гулшани”, “Шарқ марваридидебтаърифланган.

“Подшоҳлар Самарқанд тупроғини кўзларига сурмакаби сурар эдилар”, деб ёзади Абу Тоҳирхожа ўзининг“Самария” китобида.

“У дунёда жаннат бор, лекин бу дунёнинг жаннатиСамарқанддир. Самарқанд Ер юзинингмарваридидир”, дея таъриф беради Абу Райҳон Берунийнинг замондоши Абу Мансур ас-Саолибий.

Бу диёрни Ал-мадина ал-маҳфуза”, яъни фаришталар қўриқловчи шаҳар, дея таърифлади тарихчиАбдул Ҳаким Самарқандий.

Самарқанд... Бу муқаддас заминда буюк давлатгаасос солган, оламни тебратган, номи етти иқлимга кетган Соҳибқирон Амир Темур руҳи уйғоқ.

Ўзининг маҳобатли ўтмиши, саодатли бугуни ванурли келажаги билан Ер юзига сайқал бериб турганСамарқанд ҳамиша асрлар ардоғида, дунёсиёсатдонлари нигоҳида бўлиб келган.

Бу табаррук заминга ўша давр султонлари, қирол ваҳукмдорлар пойқадами етган. Азим кентда тинчликбитимлари тузилган, вайронкор уруш вабосқинчиликларга барҳам берилган.

Бугун тарих яна такрорланмоқда. Дунёнинг манамандеган давлатлари раҳбарлари Президентимиз ташаббусибилан қадимий Афросиёб шаҳристони яқинида бунёдэтилган “Боқий шаҳар”га ташриф буюриб, даврзиддиятларига биргаликда ечим изламоқда. Бу ердаолий даражадаги учрашувлар бардавом бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади. 40 йилдан зиёдроқ давр мобайнида фаолият кўрсатаётган бу нуфузлиташкилотнинг олий даражадаги анжумани биринчимарта Парижда эмас, Самарқандда ўтказилиши тарихий воқеликдир.

Бугунги латофатга монанд улуғвор ўтмиш

Cамарқанд археология институти директори Мўминхон Саидовнинг қайд этишича, қадим Самарқанд Ғарбда Византия, Жанубда Вавилон, Шумер, Ҳинд, Шарқда Хуанхе, Янцзи, Шимолда Саҳрои Номад маданиятини бирлаштиришда олтин кўприк вазифасини ўтаган. Улуғ уламолар мангу қўним топган Чокардиза” қабристони Мадинадаги Боқия ва Маккадаги Муалло қабристонлари қаторидадир.

Қадимий “Авестокитобида милоддан аввалги Х-VII асрларда Самарқанд Сўғд давлатининг пойтахтисифатида келтирилади. Хитой йилномаларидаайтилишича, VI-VIII асрларда Самарқандда “Адолатуйиномли ибодатхона фаолият кўрсатган. Унда туркийтилда ёзилган қонунлар сақланган бўлиб, барча муаммошу қонунлар асосида ҳал қилинган.

Чили ёзувчиси Пабло Неруда шундай деб ёзди: “Мен жаҳондаги деярли ҳамма мамлакатларда бўлганман. Лекин Ўзбекистонда менинг дўстларим кўп. Ўзининг ажойиб маданий ва қадимий ёдгорликлари билан дунёгамашҳур бўлган шаҳар, айниқса, Регистон ҳайратда қолдирди. Бу архитектура ансамбли мусулмон Шарқида кўрган жамики нарсаларимдан ошиб тушди. У Ўрта Осиё халқларининг юксак маданиятидан далолат беради. Мен болалик чоғларимданоқ бу қадимий шаҳарда бўлишни орзу қилардим. Орзуим ушалганидан беҳад хурсандман. Одамларингиз жуда меҳмондўст!”

ЮНЕСКОнинг 1987-1999 йиллардаги Бош директори Федерико Майор Самарқанд ҳақида шундай ёзган эдиХаёлот сари етаклайдиган номлар орасида тасаввуримизни ром этадиган бир ном бор, у ҳам бўлсаСамарқанддир. Бу ном ёрқин, сержило, мушк-анбар, хаёлот саройлари, карвонлар ғулғуласи, бокира сас ва англанмаган ҳиссиётлар гирдобидан ҳосил бўлгандек гўё... 1995 йилда мен орзуни воқелик билан қиёслаш имконига эга бўлдим. Самарқанд нақадар гўзал. Қай бири билан - унинг улуғвор ўтмиши биланми ёки бугунги латофати биланми кўпроқ ҳайратланишингни билмайсан...”

Буюк Турон ҳудудида неча минглаб йиллар давомидаюксак маданият гуллаб-яшнади, қудратли давлатларбарпо этилди. Қадим замондан ушбу заминдан ўтгантурли карвон йўллари, миллатлараро алоқалар, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, илм-фан, адабиёт ва санъат Буюк Ипак йўлининг жон томири бўлди.

Х аср ўрталарида Самарқандда бўлган араб сайёҳи Ибн Ҳавқал: “Кўм-кўк дарахтлар, ажойиб саройлар, сув оқиб турган ариқлар... Самарқанд - катта бозорларга эга бўлган энг йирик шаҳарлардагидек, қатор маҳаллалар, ҳаммомлар, саройлар, карвонсаройлар жойлашган шаҳар. Унга қисман қўрғошиндан қилинган канал суви оқиб киради. Бош мачит Шаҳристонда, ундан пастроқда эса қалъа жойлашган, деб ёзади.

Ҳар сафар Самарқанд заминига йўлимиз тушар экан, бу муқаддас гўшага, афсоналар масканига илк маротаба келаётгандай ҳаяжонланамиз. Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободончилик ишларидан ҳайратланамиз.

1991 йилнинг баҳори эди. Ҳали Ўзбекистон мустақил деб эълон қилинадиган тарихий санага беш ой вақт бор, лекин давр чархпалаги шунга қараб шитоб билан олға бормоқда. Ўша пайтда бир неча хориж давлатлари олимлари томонидан ташкил этилганБуюк Ипак йўли” халқаро экспедицияси қатнашчилари Самарқандга келиб, маҳобатли мадрасалару муаззам минораларни, тарихий обидаларни, қўшни Тожикистонга қарашли Панжакентдаги бир неча минг йиллик цивилизация қолдиқларини кўздан кечиришгач, Ургутда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун конференция ўтказилди. Унда экспедиция ҳамраиси, покистонликолим Аҳмад Ҳасан Дони шундай лутф қилди:

- Албатта, дунёда муқаддас масканлар, буюк тарихга эга бўлган шаҳарлар кўп. Лекин бу ерга келиб, ҳақиқатан ҳам, Самарқанд дунё цивилизациясининг маркази эканини ўз кўзимиз билан кўрдик...

Покистонлик олимнинг юксак эътирофи, Самарқанд шаънига берилган бундай баҳо юрагимизни тўлқинлантириб юборди, қароғимизда ёш ҳалқаланди...

Албатта, қайси замон ва маконда бўлмасин, Самарқанд афсонавий шаҳар сифатида тилга олинган. Бу эртакмонанд кентга бир бор келиш, уни бир бор тавоф қилиш дунё аҳлининг энг эзгу орзуси бўлган.

Соҳибқирон Амир Темур олий мартабали меҳмонларни қабул қилиш учун Конигилда улкан сайилгоҳ барпо қилдирди. Вақтики келди, Президент Шавкат Мирзиёев дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрадиган олий мартабали меҳмонлар учун 200 гектардан зиёд майдонда “Боқий шаҳар” мажмуасини бунёд қилдирди. Бу ерда миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, Чорсу шарқ бозори, халқаро сайёҳлик маркази фаолият кўрсатмоқда. Марказ ҳудудида муҳташам, бири-биридан кўркам ўндан зиёд иншоотлар, карвонсарой мажмуаси, беш ва тўрт юлдузли меҳмонхоналар азиз сайёҳлар хизматида.

Самандардек Самар шаҳри

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Шириновнинг таъкидлашича, Муғ тоғидан топилган сўғдий ҳужжатларда шаҳар Самаркант, қадимги Юнон ва Рим муаллифлари асарларида Мараканда, Марганда ва Марганди шаклларида қайд этилади. Араблар эса уни Самарой деб атаганлар. Италиялик сайёҳ ва адиб Марко Полонинг китобида шаҳар Самарқан, Сармакан ва Санмаркан шаклларида тилга олинади. Форсчада Самарқанд дейилган. Хитойнинг қадимги ва Ўрта аср йилномаларида Самарқанд шаҳар, вилоят ва уларнинг ҳукмдорлари ҳам Кан ёки Самоган, Лимоган, Сивингин ва Сайма эркан шакллардаги атамалар билан таърифланади.

Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларида Самарқанд “Семирқанд”, яъни “семиз шаҳар” маъносини билдиради, деган фикр баён этилган.

Булардан ташқари, турли даврларда битилган тарихий манба ва китобларда шаҳар номи Самариана, Сараманка, Саканна, Санманган, Самакиён, Сумрон, Шамаркан, Самарой, Симроят каби шаклларда ҳам қайд этилади.

Фанда Самарқанд топонимининг юзага келиши ва семантикаси борасида турли фикр ва мулоҳазалар келтирилган. Айрим хорижий топономистлар шаҳар номи санскритда самария - “йиғин” ёкианжумансўзидан олинган деган фикрни айтган. “Тарихи Табарий”, “Самария” ва “Ғиёс ул-луғот” асарларининг муаллифлари ёзишларича, “Самар- подшонинг номи бўлиб, “кандэса туркий тилда “шаҳар” деган маънони англатган. Бундан кўринадики, Самарқанд - Самаршаҳри демак.

Самарқанд баландда жойлашган шаҳар маъносинианглатади ваСамарсўзи унда баландликка ишора деб тушунилади. Самарқанд “Баланд шаҳар” деб таржима қилинса, тўғрироқ бўлади, дейди мутахассислар. Самарқанднинг Чингизхон босқинидан олдинги географик ўрни - Афросиёб бўлиб, Амир Темур томонидан унинг қуйи қисмида барпо этилган Самарқанд номи ана шу кўҳна кент - Афросиёб биланбоғланади.

Чунки милоддан олдинги VII ва эрамизнинг II асрларида ҳукм сурган сак-скиф турк давлатинингасосчиси Афросиёб бўлиб, у Ғарб адабиётида Мадай Қора, турон адабиётида Алп Эр Тўнга, форс-тожик адабиётида Афросиёб деб аталган. Афра фар - нур, гўзаллик, мажозий маънода шоҳларга хос дабдаба, шонушавкат, ҳайбат маъносида келади. Афросиёб - Алп Эр Тўнга Марказий Осиё, Оврўпадаги кўпгинамамлакатларни ишғол қилиб, уларни Скиф давлатиостида бирлаштирган машҳур подшо бўлган. XI асрдаяшаган Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит-турк” асарини ёзиш учун қабилалар яшайдиган ўлкаларникезиб чиқаркан, Алп Эр Тўнгага бағишланган марсияларни халқ оғзидан ёзиб олади. Геродот маълумотига кўра, скиф хоқони Прототей, сўнгра унингўғли Мадай 28 йил (653 - 625) шоҳлик қилган Оссуриятарихига оид китобларда Мадайнинг қайси авлодгамансублиги кўрсатилади. Абу Райҳон Беруний ўзининг“Қонуни Масъудийасарида Афросиёбни тарихий шахссифатида баҳолаб, уни Турон подшоҳи деб кўрсатади. Маҳмуд Кошғарий ва Юсуф Хос Ҳожиб Афросиёбнитуркларнинг улуғ хони, у йўлбарс каби кучли, баҳодир, деб ёзади.

- Ўтган минг йилликлар мобайнида Самарқанд ўнлаб вайронгарчиликларни кўрди, - дейди тарих фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Исомиддинов. - Шулардан тўрттасида Самарқанд аҳли аёвсиз қатли ом қилинди, шаҳар фатаротга юз тутди. Гоҳ оловлар ичра қолиб, ёниб кул бўлди. Лекин у худди самандар қушидек яна қайта туғилди, такрор ва такрор қад ростлайверди. Самарқанд Буюк Ипак йўли ўтишига ўнғай бўлгани учун дастлаб бу ерга Бадахшон лаълиси тоғли Помир ўлкаларидан келтирилиб, Европа ва Чин мамлакатларига олиб кетиларди.

Европадан мўйна ва матолар, Чин ўлкасидан ипак ва чинни буюмлари, қоғоз ва турли мушк-анбарлар олиб келиниб, Шарқ ва Африка мамлакатларига олиб бориларди. Самарқанд карвонсаройлари ҳамиша карвонлар ва турли миллатга мансуб савдогарларга тўлиб-тошарди, маҳаллий майда савдогарлар шу ернинг ўзида сармоясига етарли молларни харид қилиб савдо-сотиқни бошлаб юборарди.

Самарқанд ҳудудига кириб чиқадиган карвонлар яхши қуролланган, жангчи аскарлар томонидан қўриқланарди. Карвонлар эса бунинг эвазига уларга яхшигина ҳақ тўлашарди. Шаҳар атрофидаги аҳоли Зарафшон ва унинг шохобчалари ҳудудларидаги унумдор ерларда деҳқончилик орқали тирикчилик қилар эди.

Зарафшоннинг икки тармоғи оқиб ўтадиган, душманга зарба беришга ўнғай, стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳудудда Афросиёб деган дунёга машҳур шаҳар бор эди. Унинг атрофи қалъа деворлари билан ўралган, ташқари томондан душман ўтмаслиги учун дарёнинг табиий ўзанидан ташқари хандақлар билан айлантирилган эди. Бу хандақлардан қишин-ёзин Зарафшоннинг оқар суви айланиб турарди. Сув сопол қувурлар орқали ер остидан шаҳарга кириб, нариги томонидан чиқиб кетарди. Бундан ташқари, душман қамали пайтида озиқ-овқат таъминотини барқарор қилиш мақсадида Афросиёбнинг уч йўналишида ер ости йўллари қурилди. Душман қамали пайтида шаҳар аҳолиси бир йил мобайнида ҳеч нарсага зориқмай, қийинчилик кўрмасдан ҳимояда туриши мумкин эди.

Шаҳар ҳудудида жуда кўп бутхоналар ва оташгоҳлар мавжуд бўлиб, якка дин йўқ эди. Ибодат пайтида биров бутхонага, бошқаси оташгоҳга бориб, ўз меҳробига сиғинарди.

Александр Македонский истилосидан кейинги мингйиллар давомида Афросиёб қайта тикланмади. Бироқ Самарқанд шаҳри унинг атрофида қад ростлади, шу ном билан яна Буюк Ипак йўли манзилларидан биригаайланди.

Иккинчи Ренессанс ўчоғи

Закариё бин Муҳаммад ал-Қазвиний томонидан 1275 йилда ёзилган “Осор ул-билод” ва “Ахбор ул-ибод” номли асарларда Самарқанд қўрғонини Кайкубод ўғли Кайковус солдирган, деган мазмундаги маълумот учрайди.

Яна қатор тарихий манбаларда, жумладан, Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафийнинг “Ал-қанд фий зикри уламои Самарқанд”, “Китоб ал-қанд тарихи Самарқанд” номли асарларида бу маскан дунёга машҳур олиму уламолар шаҳри, араблар босқинига қадар ҳам қарийб 2,5 минг йиллик тарихга эга экани ҳақида ёзилади.

...XIII аср ўрталари. Самарқанд ёғий босқинларидан зада бўлди, харобаликка юз тутди. Қалъалар, масжидлар, мадрасалар вайрон қилинди, шаҳар ҳувуллаб қолди.

Шукрки, дунё саҳнида янги қудратли куч Амир Темур салтанати бунёд бўлди. Соҳибқирон бобомиз дунё мамлакатларидан моҳир меъморларни, қўлигул ҳунармандларни Самарқандга олиб келди. Улар оламда тенгсиз меъморий мўъжизаларни барпо қилди. Нилий гумбазлар, осмонўпар миноралар, уларда акс этган, ҳар бири ўз мазмунига эга бўлган ёрқин ранглар, нақшу нигорлар халқимизнинг бағрикенглиги, меҳри дарёлиги, хайр-саховатлилиги тимсолидир.

Амир Темур даврида Самарқандда жоме масжиди, Кўксарой, Бўстонсарой, Амир Темур мақбараси, Руҳобод, Шоҳи Зинда каби меъморий мажмуалар бунёд этилди. Жаҳон илм-фан ва маданиятининг юксалиши жараёнида Самарқанд иккинчи Ренессанс ўчоғи сифатида эътироф этилди.

Шаҳар атрофи Оҳанин, Шайхзода, Чорсу, Коризгоҳ, Сўзангарон ва Феруза каби номлар билан юритилувчи олтита дарвозали мустаҳкам қалъа девори билан ўраб чиқилди. Ўша даврда янгидан қад кўтарган Самарқанд шаҳрининг ғарбий қисмида давлат маҳкамаси учун Арки Олий қурилди. Бу янги аркда Амир Темурнинг қароргоҳи Кўксарой ва Бўстонсарой бунёд қилинди. Бу иншоот тўрт қаватли бўлиб, гумбазлари ҳамда деворлари зангори кошинлар, нақшинкор ва гулдор парчинлар билан қоплангани учун Кўксарой деб номланган.

Машҳур муаррих Шарафуддин Али Яздий Самарқанд марказида қурилган муҳташам жоме масжиди ҳақида “Зафарнома” тарихий-бадиий солномасида шундай ёзади: “Амир Темур Кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин (у ерда ўлжа олинган) олтин, инжу ва қийматлик тошларни тўқсон бир филга юклаб олиб келтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жоме бино қилгай... 801 ҳижрий, 1399 милодийда кучли ва тез ишли усталарни дунётеварагидан йиғиб ишни бошлади. Озарбайжон, Эрон, Ҳиндистондан 500 тоштарош масжиднинг ўзидаишлар, бошқалари эса тоғда тош йўниб, шаҳарга жўнатиш билан банд эди.

Ва шундай бир масжиди жоме бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгураларини ой муқарнасидан безакли, фирузасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар, баланд овозалик дарвозаси, кимки бу ер (Хонаи Каъба)га кирди, омонлик топди, оятининг калити билан очилди. Ҳар бир юксак тоқлари фалак пештоқида қад кўтарди”.

Соҳибқирон ўзи қадами етган мамлакатлардан кўплаб нодир китобларни Самарқандга жўнатган. Бу китоблар уйғур, форс, эрон, пушт, араб тилларида бўлган. Темур кутубхонаси аввал Кешда, сўнг Самарқандда бўлган. 1580 йилдан сўнг бу кутубхона Бухорога кўчирилган. Уларнинг аксарияти оқпошшо босқинчилари томонидан ташиб кетилган.

1979 йили Японияда ўтказилган халқаро конференцияда Япония Фанлар академиясининг президенти Саппоро Мияки: “Самарқанд - нафақат жаҳон цивилизациясининг маркази, балки Мирзо Улуғбек асос солган фалакиёт илмининг ҳам марказидир”, дея эътироф этган эди.

Маълумки, милоддан аввалги V асрда юнон файласуфи Афлотун томонидан асос солинган фалсафа мактаби академия деб аталган. Худди шундай илмий муассаса XV асрда Самарқандда Мирзо Улуғбек томонидан ташкил қилинди. Бу ҳақда файласуф ва тарихчи олим Вольтер шундай ёзади: “Мовароуннаҳрда Амир Темурнинг ўрнига тахтга чиққан машҳур Улуғбек Самарқандда биринчи академияга асос солди. Ер куррасини ўлчашни буюрди ва астрономик жадвалларнитузишда иштирок этди”.

Мирзо Улуғбек бошчилигида Самарқандда қурилган мадрасаДорул ҳикма” (“Донишмандлар уйи”) номибилан машҳур бўлди ва ўз атрофига турли фанларбўйича 100 нафардан ортиқ олимларни йиғди. “Дорулҳикма” олимлари риёзиёт, илми ҳаят, ҳандаса, жуғрофия, тарих, илми нужум, тиббиёт, мусиқа, мантиқ, аруз, илми ҳисоб, Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ, адаб, илми ҳикмат, илми калом, араб тили каби фансоҳаларида асарлар яратди.

Ўз даврида ягона қудратли салтанат барпо қилган Амир Темур шахси бугун Ватан ва миллат тимсоли, маънавий қудрат рамзига айланди. Соҳибқирон юртидабугун олиб борилаётган улкан ислоҳотлар, бунёдкорликишларида Амир Темур бобомизнинг руҳи-поки бизгадоимо ҳамнафасдир.

Кўҳна тарихнинг янгроқ садоси

Яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Фанлар академияси, Самарқанд археология институти ва халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари тақдим этилди. Унда келтирилишича, Афросиёб ва Кўктепа ҳудудларида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган осориатиқалар, илмий маълумотлар Самарқанд шаҳрининг илк урбанизацияси милоддан аввалги II мингинчи йиллик охири ва I мингинчи йиллик бошларига тааллуқлидир. Олиб борилган қазишма ишлари Самарқанднинг ёши 3000 йил эканини тасдиқламоқда. Сессияда ушбу маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди.

- Жорий йил бошида Афросиёб ёдгорлигининг бир неча нуқтасида жумладан, арк ва шаҳристон қисмида, яъни мудофаа девори яқинида кенг кўламдаги қазув ишлари олиб борилди, - дейди Мўминхон Саидов. - Самарқанд шаҳрининг ёшига аниқлик киритишга масъул гуруҳ Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликларида, ҳозирги Кўксарой майдони ўрнида бўлган Амир Темур аркида фанлараро тадқиқот усулларини қўллаш орқали комплекс қазув ишларини амалга оширди.

Айтиш керакки, шаҳарнинг хронологияси бўйича илмий тадқиқот ишлари узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда. Айниқса, Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин шу пайтгача хаспўшланиб келинаётган тарихимизни тиклаш мақсадида франциялик археологлар билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридан 25 километр узоқликдаги Кўктепа ёдгорлигида Афросиёб шаҳристонида қазишма ишлари олиб борилиб, шу пайтгача маълум бўлмаган қимматли маълумотлар топилди. Ва шу асосда 2000 йилларда Ўзбекистон - Франция қўшма экспедицияси янги маълумотларни аниқлади ва Самарқанднинг ёши 2750 йил, деб белгиланди.

Самарқанднинг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни ҳисобга олиниб, 2001 йилда ЮНЕСКО томонидан “Самарқанд - маданиятлар чорраҳаси” сифатида жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. 2007 йил 25 августда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи нишонланди.

Қайд этиш лозимки, қазишма ишларини таҳлил қилиш жараёнида мамлакатимиз ва хориж олимлари билан маслаҳатлашув йиғилишлари ўтказилди. Жумладан, ЎзРФА Миллий археология маркази профессори Абдулҳамид Анорбоев, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбари Темур Ширинов, Ўзбекистон Миллий университети профессори Рустам Сулаймонов ҳамда франциялик, россиялик мутахассислар билан илмий давра суҳбатлари ташкил қилинди. Бундан ташқари, барча хорижий мутахассислар қазишма жараёни ва қўлга киритилган илмий маълумотлар билан таништирилди.

Милоддан аввалги VIII-VII асрларга келиб, Сўғд маркази - Кўктепадан ҳозирги Афросиёб платоси ўрнига кўчади. Урбанистик марказларнинг бундай кўчиши тарихий жараёнда кўп ҳолларда табиий ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ бўлган. Бундай ўзгаришларга туртки берган асосий сабаблар урушлар ёки босқин хавфи, миграция жараёнлари, сув ресурсларининг танқислиги ёки ирригация тизимининг таназзули, кескин иқлимий ўзгаришлар ҳисобланади.

Сўғд марказининг кўчирилиши давлатнинг аҳамонийлар империяси таркибига кирган ёки ундан сал олдинроқ даврда содир бўлган. Бу ҳолат олимларимиз томонидан Кўктепанинг даштга яқин, рельефда деярли ажралиб турмайдиган ҳудудда жойлашгани, унга нисбатан доимий босқин хавфининг мавжудлиги ҳамда узоқ муддат яшаш учун хавфсизлик етарли даражада бўлмаганлиги билан изоҳланади. Шу боис янги шаҳар ўрни нафақат стратегик жиҳатдан, балки маъмурий ва маданий-идеологик бошқарув маркази сифатида ҳам фаолият юритиши учун мос бўлиши талаб қилинган. 23 гектар майдонга эга Кўктепадан фарқли равишда ундан деярли 10 баробар катта, яъни 220 гектарни ташкил қиладиган Афросиёб платоси мана шу талабларга тўлиқ жавоб берадиган, ташқи душман ҳужумларидан табиий ҳимояланган, стратегик жиҳатдан қулай ва узоқ муддатли яшаш имконини таъминлай оладиган жой бўлган. Плато ҳудуди дашт зоналари чегараларидан бир неча ўн километр масофа узоқликда жойлашган. Бунга қарама-қарши равишда, Кўктепа ёдгорлиги воҳа ва дашт ҳудудлари чегарасига яқин, табиий ҳимоя имконияти заиф ҳудудда жойлашган бўлиб, узоқ муддатли ҳаётни таъминлаш учун мос келмаган.

Жорий йил бошида Самарқанднинг тарихи, маданияти, меъморий ва археологик ёдгорликларини ўрганиш мақсадида ҳокимлик ҳузурида жамоатчилик кенгаши ташкил қилиниб, тарихчи ва археолог олимлар бу масалани чуқурроқ ўрганишга жалб этилди. Афросиёб ёдгорлигининг бир неча нуқтасида, жумладан, арк ва шаҳристон қисмида, яъни мудофаа девори яқинида кенг кўламдаги қазув ишлари олиб борилди.

Қазишмалар давомида Арк ҳудудидан милоддан аввалги VII-VI асрлардан тортиб XII асргача бўлган даврларга оид буюмлар қолдиқлари ҳамда мудофаа девори тагидан чиққан қатламдан сопол парчалари, ҳайвон суяклари каби археологик материаллар топилди. Шундан кейин ўша ҳудуддаги 7 метрдан зиёд чуқурликда милоддан аввалги VII-IV асрларга мансуб мураккаб мудофаа тизими археологлар томонидан ўрганилди. Мутахассисларнинг қатъий хулосаси шуки, милоддан аввалги I минг йиллик бошларида, яъни бундан 3000 йил олдин бу ерда шаҳар ҳокими қароргоҳи ва ибодатхонани ўз ичига олган йирик шаҳар шаклланган. Ана шу хулосаларни тасдиқлайдиган археоботаник ва археозоологик топилмалар Франция, Германия ва Япония лабораторияларига таҳлил учунжўнатилди.

Шу нуқтаи назардан, мутахассислар томониданмилоддан аввалги XI-X асрларда Зарафшон дарёсинингўрта қисмида шаклланган шаҳар маркази аввал Кўктепаҳудудида жойлашгани, кейинчалик Афросиёб платосигакўчирилгани ва истиқболда айнан шу ерда Самарқанд номи билан машҳур бўлган шаҳар шакллангани эътирофэтилмоқда. Қадимги шаҳар функцияларинингузлуксизлиги ва ҳудудий трансформацияси таҳлилидан келиб чиққан ҳолда Самарқанднинг расмий ёши камида3000 йилга бориб тақалишини таъкидлаш мумкин. Букўҳна тарихнинг янгроқ садосидир.

Ҳозирги кунда ушбу илмий маълумотлар дастлабвилоят жамоатчилик кенгашида маъқулланди, шу биланбирга, Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари, Маданий мерос агентлиги қошидаги илмий кенгашаъзолари томонидан қўллаб-қувватланиб, уларнингижобий хулосалари олинди. Барча илмий маълумотлар, мутахассислар хулосалари жамланиб, ҳозирги кундакўриб чиқиш учун ЮНЕСКОга тақдим қилинган.

Маърифат ёғдуси

Юқорида таъкидлаганимиздек, қадимдан дунёнинг турли бурчакларида яшаётган не-не одамлар Самарқандни бир бор кўришни, унинг муқаддас тупроғини ўпиб, кўзига суртиб, азиз-авлиёларнинг абадий қўнимгоҳларини зиёрат этишни орзу қилган, буни улуғ шараф деб билган. Илм олишни, маърифатли бўлишни истаган инсонлар дунёнинг энг бебаҳо кутубхоналари бор, энг машҳур мадрасалар, алломалар юрти бўлган Самарқандга интилган. Самарқанддан таралган маърифат ёғдуси қалбларни ёритган, кўнгилларга нур ва ҳарорат берган.

Бугун ҳам жаҳонда азим шаҳарнинг нуфузи тобора ортиб бораётганидан чексиз хурсанд бўламиз. Самарқанд 2019 йилда Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерациясига аъзо бўлгани ҳам кўп нарсани англатади. Ушбу қадим кент инсон ўз умри давомида албатта бориб кўриши керак бўлган 50 та шаҳардан бири сифатида эътироф этилди. Самарқанднинг тарихий-маданий ривожланиш масалалари махсус лойиҳалар сифатида жаҳоннинг қатор етакчи илмий марказлари - Оксфорд, Сарбонна, Болонья, Вена, Оттава университетлари ва Россия Фанлар академияси институтларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Самарқанд давлат университетида Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси ташкил этилди.

Улуғ аждодлар руҳи, буюк ўтмишдан фахрланиш ҳисси давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга янада мустаҳкам ишонч, куч-қудрат ва жасорат бахш этди. Матонатли Алп Эр Тўнга, соҳибқирон Амир Темур салтанатининг меҳвари бўлган Самарқанд бугун яна мамлакатларнинг олий даражадаги етакчилари маслаҳатлашадиган, ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик, инклюзивлик принципларига асосланган, минтақадаги хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама этиладиган маскан сифатида хизмат қилмоқда.

Яқинда Ўзбекистонга ташриф буюрган олий даражадаги меҳмон - Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелони ўтмиш ва бугунни ўзида уйғунлаштирган, афсоналар шаҳри бўлган Самарқанднинг гўзал ва маҳобатли тарихий обидаларини, “Боқий шаҳар” мажмуасини, шаҳарда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ҳайрат билан томоша қилди, катта таассуротлар билан юртига қайтди. Ва Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида Ўзбекистонга ташрифи ҳақида тўхталаркан, Самарқанддек тарихи бой ва мўътабар шаҳарни кўриш бахтига муяссар бўлганидан миннатдорлигини таъкидлади:

“Ҳурматли Президент жаноблари!

Менга ва мен бошчилигимдаги делегацияга Ўзбекистонга сўнгги ташрифим чоғида кўрсатилган самимий қабул учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман. Айниқса, Самарқанд каби тарихи бой ва минг йиллик маданият тимсоли бўлган шаҳарнинг гўзаллигини ўз кўзим билан кўриш бахтига мушарраф бўлганимдан жуда мамнунман. Бу имконият Сиз ва ўзбек халқи томонидан кўрсатилган буюк меҳмондўстлик туфайли амалга ошди...”

Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг йиғилишида Самарқанд шаҳри “Туркий цивилизация пойтахти” деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас. Ушбу азим шаҳарда рўй бераётган оламшумул ўзгаришлар, дунё мамлакатлари раҳбарлари иштирокида ўтказилаётган олий даражадаги учрашувлар, халқаро симпозиум ва саммитлар она сайёрамиз тақдирини ҳал қилишда унинг нуфузини бугун яна осмон қадар юксалтирмоқда, дунё маданияти маркази сифатидаги мавқеини қайта тикламоқда. Албатта, давлатимиз раҳбари томонидан бу машаққатли ва хайрли ишларни амалга оширишнинг ўзи бўлмаяпти.

Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, уни кўз қорачиғидай асраш, шаън-шавкатини юксалтириш, муносиб турмуш тарзи, фаровон ҳаёт қуришдек улуғвор ишлар силсиласида тарихий адолатни қайта тиклаш, шонли ўтмишни чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш орқали халқнинг миллий ғурурини юксалтириш, руҳини янада ўстиришга урғу қаратилмоқда. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, янги Ўзбекистонни бунёд этишга хизмат қилаётган бундай ўзгаришлар халқимизга ишонч ва умид бағишламоқда. Олимларимиз томонидан Самарқанд шаҳрининг тарихи бундан уч минг йил олдинги даврларга туташиши илмий жиҳатдан исботлангани бу борадаги ишларнинг мантиқий давомидир. Бу ҳар биримизга катта қувонч, юксак фахр-ифтихор бахш этади.

Нуруллоҳ ОСТОНОВ,

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ.