4 миллион сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинди

2020 йил 13 декабрь куни Бектемир тумани ИИО ФМБ инспекторлари «Compass» кўнгилочар савдо маркази ҳудудида текширув ўтказди.

Аниқланишича, савдо маркази яқинида 17 ёшли самарқандлик С.У. ходимларнинг эътиборини тортди ва унинг ёнидан жами нархи 910 000 сўм бўлган 13 блок (7230 та) икки турдаги пиротехника воситаси топилиб, олиб қўйилди.

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари 45 ёшли фарғоналик З.М.ни тўхтатишди.

Текширув давомида фуқародан 141 та жами 2 820 000 сўм бўлган пиротехника воситалари топилди.

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, юқоридаги фактлар асосида тўпланган ҳужжатлар туман судига йўналтирилди, дейилади хабарда.