«Абу Сахий» бозори ёпилди, бир неча ходимларда коронавирус аниқланди

6 июль куни Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.