Самарқандда "метан заправка"лар эрталаб соат 05:00 дан кечки соат 17:00 гача ишлайди
- 12.12.2025 15:50
- 89
- Самарқанд
Энергетика вазирлигининг хабарига асосан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан республика бўйлаб “метан заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
"Вилоятимизда ҳам вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда вилоятда фаолият кўрсатувчи 135 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти эрталаб соат 05:00 дан кечки соат 17:00 га қадар этиб белгиланди - дейилади "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабарида. - Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз. Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилади".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Зўравонлик ёки эркаклар билан ким ишлайди?
- 10 дақиқа аввал
- Жамият
“Қанд”ни оширсангиз, ҳаловатингизни йўқотасиз
- Бугун, 10:42
- Саломатлик