Акула қутқарган эркак, шерлар ҳимоя қилган қиз, кучуклар асраган чақалоқ...

Одамларни ҳалокатдан асраган ҳайвонлар

Агар шерлар гуруҳи одамга яқинлашса, бир неча сония ичида нима бўлишини тасаввур ҳам қилиш қийин. Лекин бир мўъжизавий воқеа бунинг мутлақо аксини исботлади.

Ёш қиз уни мажбурлаб турмушга бермоқчи бўлган эркаклар томонидан ўғирлаб кетилгани ва калтакланганидан сўнг, унинг хавф остида қолганини ҳис қилган йиртқичлар ўзининг ҳайвоний инстинктларини бир четга суриб қўйиши мумкинлигини кўрсатди.

2005 йилда Эфиопияда содир бўлган ғалати ҳодисада учта шер 12 ёшли қизни ўғирлаганларни қувиб чиқарди ва инсон ёрдами келгунига қадар яна камида ярим кун қўриқлаб турди.

- Бита Генет шаҳри чеккасида полиция вақариндошлари қидирган қизалоқни етти киши қўлга олиб, улардан бирига турмушга бермоқчи бўлган, - дейди сержант Вондиму Ведахо. - Ёрдам келгунга қадар қизни қўриқлаб турган шерлар уни совға сифатида бизга қолдириб, ўрмонга қараб кетди. Агар шерлар уни қутқармаганида, воқеаяхшилик билан тугамаган бўларди. Ҳамма буни қандайдир мўъжиза, деб айтади, чунки шерлар одатда одамларга ҳужум қилишади.

Қизнинг ҳайқириғини эшитган шерлар уни бирор-бир ҳайвоннинг янги туғилган боласи, деб қабул қилган, шунинг учун улар унга ҳамла қилмаган, - дейди Ёввойи табиат бўйича мутахассис Стюарт Уильямс.

Болани аллалаган горилла

Ҳайвонот боғида она-горилла қафасга тушиб кетган уч ёшли одам боласини кўтариб олиб, хавфсиз жойга олиб ўтди. Бу мўъжиза ҳайвонлар бўйича мутахассисларни бутунлай ҳайратда қолдирди.

1996 йилда АҚШнинг Чикаго шаҳридаги Брукфильд ҳайвонот боғида болакай онаси қўлидан сирғалиб, гориллалар қафасига тушиб кетди. Ўшанда 6 метр баландликдан йиқилган боланингқўли синиб, юзи жиддий жароҳат олди.

Вольерда одам боласига зарар етказиши мумкин бўлган еттита катта горилла кезиб юрарди, лекин Бинти Жуа лақабли она-горилла дарҳол югуриб бориб, уни кўтариб олди, бағрига босди, ҳайвонот боғи ходимлари келганидан сўнг қафас четига ўтиб, болани уларга берди.

Бинтининг хатти-ҳаракатидан ҳайратда қолган ҳайвонлар бўйича экспертлар ўша пайтда унинг оналик инстинктлари ишга тушиб кетган, деган хулосага келишди. Қизиғи, ўша пайтда унинг орқасига ёпишиб олиб, ўзининг боласи ҳам ётарди.

Кучуклар чақалоқни қутқарди

2021 йилнинг декабрида тунда далада ташлаб кетилган чақалоқни ит топиб олган, сўнг у кучукчалари билан уни ўраб олиб, кечаси билан иситиб чиққан.

Ҳиндистоннинг Чаттисгарх провинцияси маҳаллий аҳолисининг айтишича, кимдир тунда янги туғилган чақалоқни яланғоч ҳолда ташлаб кетган. Уларнинг қўшимча қилишича, кучуклар тун бўйи уни қучоқлаб ётган.

Яна бир қишлоқ яшовчиси воқеа ҳақида гапирар экан, шундай деди: Кучукчалар ва уларнинг онаситана ҳарорати билан бола ҳаётини сақлаб қолган,ахир ҳозир декабрь ойи, одатда кечаси ҳарорат тушади.

Шифокорлар томонидан текширилгандан сўнг чақалоқ “Childline» (Бола йўли) лойиҳасига топширилди ва унга Аканкша исмини қўйишди.

Денгизда йўқолган одам акула томонидан қутқарилди

Тинч океанида 15 ҳафта давомида бедарак йўқолган полиция зобитининг айтишича, уни қутқарув қайиғи яқинига акула олиб борган.

2012 йилда Тоакай Тейтои уни икки кутилмаган воқеа - ичимлик суви билан таъминлаган тропик ёмғири ва ақлдан озган акула билан учрашув қутқарилиши сабабчиси бўлганини айтди:

- Олисдаги яна бир қайиқ мени кўрмасдан ўтиб кетганидан кейин қутқарилишга умидимни йўқотдим, шунда жуда ғалати бир нарса юз берди, -эслайди у. - Мен катта зарба ва қайиғим тирналаётганини ҳис қилдим. Ён томонга қарадим ва қайиғим атрофида асосан корпусга урилаётган олти метрли акулани кўрдим. Унгача ухлаб ётгандим, ҳушёр тортиб, аланглаб, бир кеманинг орқа қисмини кўриб қолдим.

Кўзларимга ишонмадим... Агар ўша акула қайиғимни туртиб юбормаганида кема экипажи мени муаммога дуч келмаган балиқчи, деб ўйлаб, ёнимдан сузиб ўтишда давом этарди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.