Арманистон президенти истеъфога чиқди
- 24.01.2022 11:55
- 104
- Хориж
Арманистон президенти Армен Саркисян истеъфога чиқиш қарорини маълум қилди.
"Мен жуда узоқ ўйладим ва деярли тўрт йиллик фаолиятимдан сўнг Арманистон президенти лавозимидан кетишга қарор қилдим. Бу мутлақо ноҳиссий бўлиб, маълум бир мантиқдан келиб чиқади", деди Саркисян Арманистон президенти сайтида чоп этилган баёнотда.
Унинг таъкидлашича, “Президентда мамлакат ва миллат учун ҳозирги оғир даврда ички ва ташқи сиёсатнинг фундаментал жараёнларига таъсир ўтказиш учун зарур воситалар мавжуд эмас”.
2015 йилги конституциявий референдумдан сўнг Арманистон парламентли республикага айланди. Арманистон Президенти мамлакат Миллий Ассамблеяси томонидан етти йил муддатга сайланади.
Саркисян 2018 йилнинг март ойида президент этиб сайланган эди.
Арманистон конституциясига кўра, навбатдан ташқари президентлик сайловлари февраль ойининг ўрталарида ўтказилиши мумкин. Бир шахс президентликка фақат бир марта сайланиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа