“Бахшиларга бешик – Қўшработ”

Фестиваль доирасида шу номли ижодий учрашув ташкил этилди. Унда таниқли шоир ва ёзувчилар қўшработлик ижодкорлар, ёш истеъдод эгалари билан дилдан суҳбат қурди. Учрашув мушоирага айланиб кетди.
- Бундай тадбирлар ёшлар тарбиясида катта аҳамиятга эга, - дейди академик Бакриддин Зарипов. – Бундай нуфузли фестиваль янги истеъдодларни излаб топишда, уларни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнаяпти. Ўзбекистон халқ бахшиси Эркин Ўролов қўшработлик ёш ижодкор Ислом Алининг “Қўшработ” шеърини куйга солиб, дўмбира жўрлигида ижро этиб берганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Бундай тадбирлар давом этиши керак.
Шунингдек, ёш ижодкорлар ўртасида танлов ташкил этилди. Унда вилоятимизнинг турли маҳаллаларидан 12 нафар истеъдод эгалари ўз маҳоратини кўрсатди. Унга кўра, Қўшработ тумани Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи ёш ижодкор Маҳмуд Пардабоев биринчи ўринни эгаллади.