Бир килограмми учун 109 доллар: дунёдаги энг қиммат гуруч

«Kinmemai Premium» қўлда сараланган  ҳунармандлар гуручи “Гиннеснинг рекордлар китоби”га дунёдаги энг қиммат гуруч сифатида киритилган. 

Унинг нархи бир килограмм учун 109 долларга етади (рекорд 2016 йилда рўйхатдан ўтказилган).

Ишлаб чиқарувчи - Япониянинг “Toyo Rice corporation” компанияси.

Камдан-кам учрайдиган нодир гуруч нави қарийб йигирма йил олдин ишлаб чиқилган патентланган технология асосида олти ой давомида махсус сақланилган, қўлда танланган доналардан иборат.

“Kinmemai Premium” гуручи бошқа гуручлардан юқори озуқавий қиймати билан фарқланади. Унда олти баравар кўп 456 аминокислотадан ташкил топган табиий иммунитетни кучайтирувчи восита  - липополисахаридлар, 1,8 баробар кўпроқ тола ва етти баравар кўп В1 витамини мавжуд.

Ғайриоддий кўриниши баробарида, ширин олмосга ўхшаш доналар ёнғоқ таъм ва ўзига хос хушбўйликка эга.

Бу хусусиятга бошоқли ўсимликнинг фақат ейилмайдиган думбул қатлами олиб ташланиб, полировка (айтганча у ҳам патентланган) қилиш туфайли эришилади.