Сигир қоплонга “оналик” қилган экан...

Ҳиндистоннинг Гужаратида бир киши сигир сотиб олди. Кечаси итларнинг тўхтовсиз вовуллаши эшитила бошлади. Бу ҳолат у сигир сотиб олган кундан бошлаб ҳар куни кечки пайт кетма-кет содир бўлаверди. Бунинг сабабини билиш мақсадида уй эгаси ҳовлисига видеокамера ўрнатишга қарор қилди.

Видеотасмани кузатар экан, у ҳар оқшом сигир ёнига келиб, ўтириб оладиган қоплонни кўриб ҳайратланди.

Қизиқ, нега энди қоплондек ёввойи ҳайвон унинг сигири олдига келар экану, унга ҳамла қилмасдан, саҳарда яна чиқиб кетяпти? Эркак сигирнинг олдинги эгаси олдига йўл олди.

Сигирнинг аввалги эгаси эса янги туғилган қоплоннинг онаси боласи эндигина 20 кунлик бўлганида ўлдирилганлиги, сигир эса уни ўз боласидек бағрига олиб, уни эмизгани ва ҳаётини сақлаб қолганлиги ҳақида айтиб берди.

Қоплон боласи катта бўлгач, ўрмонга ташлаб кетилган. Шундан сўнг катта бўлиб қолган қоплон ҳар кечаси келиб, “онаси”дан хабар олиб, у билан вақт ўтказишда давом этар экан...