Бир мурожаат ортидан 5 нафар фуқаронинг 7 та ҳужжати тикланди
Шу йилнинг 3 январь куни Оқдарё туманининг Давлан қишлоғида яшовчи оиланинг бошига кулфат тушди. Уйи ёниб кетиши оқибатида хонадон эгаларига тегишли барча ҳужжатлар куйиб кул бўлди.
Тилсиз ёв боис боридан ва ҳужжатларидан айрилган Ш.Саматова кўпнинг маслаҳати билан Оқдарё тумани адлия бўлимига ўзи ва турмуш ўртоғининг фуқаролик паспорти ҳамда 3 нафар фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини тиклаб беришни сўраб мурожаат қилди.
Мурожаат ўрганилди ва тегишли ваколатли идораларни ҳамкорликка жалб қилган ҳолда туман адлия бўлими барча ҳужжатларни бепул расмийлаштириб берди. Оила вакиллари - А.Болиев ва Ш.Саматованинг паспорти ва туғилганлик гувоҳномалари, фарзандлари Р.Акбарова, Ш.Акбаров, Ш.Саматовларга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар амалдаги қонун ҳужжатларига биноан давлат божидан озод этилган ҳолда қайта расмийлаштирилиб берилди.
Даврон Ашуров,
Оқдарё туман адлия бўлими бошлиғи.