Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайгани маълум қилинди

Таҳлилларга кўра, апрель ойи бошидан бир қатор озиқ-овқатлар нархи пасайган. Хусусан,  хурмо – 16 фоиз, олма, беҳи ва нок – 42 фоиз, консерваланган балиқлар – 50 фоиз, минерал сувлар – 40 фоиз, оқ шоколад ёки таркибида какао бўлмаган конфетлар – 24 фоизга арзонлашган. Мутахассисларнинг тахминларига кўра, нархларнинг пасайиши чакана савдода ҳам кузатилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳабар тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ, 36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга 2024 йилгача (яна 2 таси – 2023 йил 1 сентябргача) божхона божининг ноль ставкасини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Ноль ставкалар жорий этилгандан кейинги дастлабки 10 кун давомида божхона имтиёзлари асосида импорт қилинган 36 турдаги  товарларнинг 24 тури бўйича улгуржи нархларнинг пасайиши кузатилди.