“БМВ 520” автомашинасидан гиёҳвандлик моддаси топилди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Самарқанд шаҳар Спитамен шох кўчаси ва Бедил кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вилоят ЙҲХБ ходимлари томонидан кул ранг “БМВ 520” русумли автомашина тўхтатилган.

Машинанинг юкхонаси ва салон қисми кўздан кечирилганда, автомашина олд эшигининг чап чўнтагида, қоғозга ўралган марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўткир ҳидли модда борлиги аниқланган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган.
Ҳолат тўлиқ ўрганилиши учун ҳайдовчидан топилган модда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга топширилган.