Булунғурда ҳайдовчининг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилди
- 22.02.2023 14:12
- 132
- Жиноят ва жазо

Кеча, 21 февраль куни соат 22:00 ларда Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1039-километрида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида ходимлар томонидан «Ласетти» русумли автомобиль тўхтатилган.
Ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот жараёнида автомобиль салонида бўлган йўловчининг кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи, 1974 йилда туғилган A.Р.нинг ёнидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик топилган.
Ҳолат расмийлаштирилиб, фуқаро A.Р. ва топилган модда Булунғур тумани ИИБга топширилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аллома туғилиб ўсган юртда унинг таълимоти ўрганилмоқда
- 16 дақиқа аввал
- Самарқанд
Бугунги қўшиқларда нега инсоний туйғулар камёб?
- 24 дақиқа аввал
- Маданият
Олий ўқув юртида грантга ўтмоқчимисиз?
- Бугун, 10:17
- Таълим