Давлат тест маркази ETS ташкилотининг расмий ҳамкорига айланди

Халқаро имтиҳон тизимларини республикамизда жорий этиш орқали ёшларга Ўзбекистоннинг ўзида халқаро имтиҳонларни топшириш ва халқаро сертификатларга эга бўлиш имкониятини яратиш мақсадида Давлат тест маркази халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Ана шундай ҳамкорлик доирасида, тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш бўйича дунёдаги энг йирик ташкилотлардан бири бўлган АҚШнинг Educational Testing Service (ETS) ва Давлат тест маркази ўртасида ETS имтиҳонларини ҳамкорликда ўтказиш бўйича келишув имзоланди.

Мазкур келишувга асосан Давлат тест маркази ETS Глобал ташкилотининг барча талабларига жавоб берган ҳолда “TOEFL ITP Level 1 & 2 Digital Test” va TOEIC (Listening, Reading, Speaking, Writing) имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Унга кўра, Давлат тест маркази томонидан ўтказилган “TOEFL ITP Level 1 & 2 Digital Test” va TOEIC (Listening, Reading, Speaking, Writing) имтиҳонлари халқаро миқёсда тан олинади ҳамда имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларга ETS ташкилотининг халқаро сертификати берилади.