Декабрь ойи Россияда электромобиль сотувга чиқарилади

Тольяттида биринчи Россия электромобили – “Зетта” ишлаб чиқарила бошланди. Машинани келгуси ойда сотувга чиқариш мўлжалланмоқда.

Унинг энг кам баҳоси – 550 минг рубл. Электромобилнинг бир марталик заряд билан босиб ўтадиган йўли Хитойнинг худди шундай моделидан икки марта кўп - 180 километр.
Россия электромобилини уйдаги оддий 220 ёки 380 вольтли розеткада қувватлантириб олиш мумкин. Тез орада шаҳарлар ва йирик автомобиль йўлларида зарядлаш станциялари ҳам қурилади.

«Мир новостей» (2020 йил, 37-сон) асосида Т.МУРОД тайёрлади.