Депутат хайрли ишга бош қўшди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Г.Негматова Оқдарё туманидаги Авазали қишлоғидаги сайловчилари турмуш тарзи билан танишиш жараёнида А.Эшназаров оиласининг иқтисодий қийин шароитда яшаётганига гувоҳ бўлди.
Депутат уч нафар вояга етмаган фарзанд ўсаётган, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ушбу хонадонга ёрдам беришга аҳд қилди. Ҳомийларни жалб қилиб, уларга бир бош қорамол келтириб берди.
Шунингдек, Г.Негматова бу оилага томорқадан самарали фойдаланишга ҳам ёрдам берадиган бўлди.