«Динамо» БААда Қозоғистон ва Россия клубларига қарши майдонга тушади

«Динамо» жамоаси 2026 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида дастлабки хориж йиғинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади.

Клуб ахборот хизматининг маълум қилишича, Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 16-29 январь кунлари Абу-Даби ва Дубайда 4 та учрашув ўтказишни режалаштирган. Ҳозирга келиб «Динамо»нинг 3 та ўртоқлик ўйинидаги рақиблари маълум.

Самарқанд клуби дастлаб 19 январь куни Қозоғистоннинг «Кайсар» клубига қарши майдонга тушса, 25 январь куни Россиянинг 6 карра чемпиони "ЦСКА Москва" жамоасига қарши саф тортади. 28 январь куни эса «Динамо» Россия Премьер-лигаси вакили «Акрон» билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Йиғин доирасида яна бир ўртоқлик ўйин ўтказилиши бўйича аниқлик киритилмоқда.