Довтепалик Гулмира Болтаевага паспорт берилади
- 24.01.2019 21:46
- 32
- Жамият
Пайариқ туманидаги Накурт маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Довтепа қишлоғида яшовчи Гулмира Болтаева Қозоғистон фуқароси. Лекин турмуш қуриб, шу қишлоқда яшаётганига 10 йилдан ошган, 3 нафар фарзанди бор. Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган Жамоатчилик назорати гуруҳининг 2-гуруҳи аъзолари фуқаронинг бу масала билан боғлиқ муаммосини батафсил ўрганди.
Натижада туман ички ишлар бўлими билан телефон орқали боғланиб, масалани тушунтирди. Айни пайтда Г.Болтаевага паспорт бериш билан боғлиқ жараён мавжуд қонунчилик асосида кўриб чиқиш ва унга паспорт бериш иши бошлаб юборилди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.