Пайариқликларнинг пули кўпаймоқда. Одамлар ҳаётида нима ўзгаради?

* Бюджет тушумлари кўпаяди. Пайариқдаги бу янгилик нима ҳисобидан бўлади?

* Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман. Бундай мақом учун қанча маблағ сарфланяпти?

* Маҳаллий бюджет тушумлари асосан қайси мақсадларда ишлатилади?


Пайариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари шу ва шу каби масалаларда zarnews.uz га қуйидагиларни гапириб берди:

- 2026 йил учун Пайариқ тумани маҳаллий бюджет даромадлари прогнози 181,3 млрд. сўмга белгиланмоқда, - дейди Шоҳрух Эшонқулов. - Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг ўсиши, иш ўринларининг легализация қилиш ҳисобига 59,4 млрд. сўм бўлиши, фойда солиғи бўйича тушумлар эса 4,9 миллиард сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

Маҳаллий бюджет харажатлари 2026 йил учун 181,3  млрд. сўм миқдорида режалаштирилмоқда.

Бунда, маҳаллий бюджет харажатларининг 45,5 фоизи ёки 82,6 млрд. сўми ижтимоий соҳа харажатларига йўналтирилмоқда.

Президентимиз томонидан мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш, замонавий таълим дастурларини амалиётга жорий этиш ва таълим сифатини ошириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, келгуси йилда таълим соҳасига 60.1 млрд. сўм ёки жами маҳаллий бюджет харажатларининг 33,1 фоизи йўналтирилмоқда.