ДТМ олий ўқув юртларига тест якунлари бўйича қайдномаларни тақдим этмаган
- 28.09.2020 17:02
- 308
- Долзарб
25 сентябрь куни Давлат тест маркази 2020/2021 ўқув йили учун тест синовлари якуний натижаларини эълон қилгач, талабалик бахти насиб этганлар ва бу шарафдан бенасиб қолганлар ҳамда уларнинг ота-оналари яна олий ўқув юртлари қабул комиссияси эшигини қоқди. Кейинги кунларда Самарқанддаги олий таълим муассасаларига ҳам ана шундай мурожаат билан келаётганлар кўпайди.
Тестдан муваффақиятли ўтганлар ҳужжат топшириш ва ўқиш қачон бошланишини билиш учун, бали етмаганлар табақалиштирилган контракт асосида ўқиш учун қабул комиссияларига мурожаат қилмоқда.
Аммо таълим муассасалари қабул комиссияларининг маълум қилишича, ДТМ ҳалигача тест синовлари якунлари бўйича қайдномани олий ўқув юртларига тақдим этмаган. Шу сабабли аҳолининг юқоридаги сингари саволлари очиқ қолмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа