Кимлар тест синовлари учун тўловдан озод этилади?
- 24.06.2022 14:57
- 241
- Таълим
2022 йилда таълим муассасаларини тугатаётган академик лицей, касб-ҳунар мактабларининг битирувчилари тўловларни амалга оширмайди.
Маълум қилинишича, бундан ташқари олдинги йиллар битирувчиси бўлса ҳам маълум тоифа битирувчилари тест синовлари учун тўловдан озод қилинади. Улар ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳам тест синовлари учун тўлов қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари, яъни 150 минг сўмни ташкил этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!