Аввал тест, кейин танлов: Бугундан абитуриентлар тест синовлари топширмоқда

Олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича бугун, 14 июлдан бошлаб барча ҳудудларда абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.
Тест синовлари Республика Президентининг 2024 йил 24 майдаги “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига кўра “Аввал тест, кейин танлов” тамойилига мувофиқ икки босқичда амалга оширилади.
Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.
Вилоятимизда 72 минг 305 нафар абитуриент тест синовларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган бўлса, уларнинг 72 минг 232 нафари имтиҳон жараёнларида иштирок этади. Қолган 69 нафари умумий фанлардан максимал балл тўплагани сабабли кейинги танловда қатнашади.
Тест жараёнлари 2 сменада бўлиб ўтади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошлади.
Тест синовлари 6 та бинода, яъни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлими биноси, СамДУ академик лицейи спорт зали, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасининг 3 та спорт зали ҳамда Самарқанд давлат педагогика институти спорт залларида бўлиб ўтади.