“Энг яхши китобхон - 2024” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонасида мазкур кутубхона ҳамда унинг шаҳар, туман тармоқ кутубхоналари кўзи ожиз фаол китобхон ёшлари иштирокида “Энг яхши китобхон - 2024” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда 17 ёшдан 35 ёшгача бўлган 14 нафар кўзида ногиронлиги бор китобхон ёшлар иштирок этди.
Иштирокчилар 3 та шарт - таништирув, ўқилган асарлари асосида савол-жавоблар ҳамда ҳакамлар томонидан берилган мавзу асосида иншо ёзиш бўйича беллашди.
Барча иштирокчилар бор имконият ва билимини намойиш қилди. Якуний натижаларга кўра биринчи ўринни 59-сон “Нурли маскан” махсус таълим муассасасининг 10-синф ўқувчиси, кўчма кутубхона китобхони Назокатхон Бутунбоева, иккинчи ўринни Самарқанд туманидан келган китобхон Махлиё Даминова, учинчи ўринни Булунғур тумани иштирокчиси Мавлон Абдусаттаров қўлга киритди. Кўрик-танлов иштирокчилари ва ғолиблар фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Биринчи ўринни эгаллаган Н.Бутунбоева танловнинг Республика босқичида вилоятимиз номидан иштирок этади.
Мавлуда Амонова, Вилоят кўзи ожизлар
махсус кутубхонаси бўлим мудираси.