Ердаги ҳеч қачон куз бўлмайдиган жойлар
Тугаб бораётган куз фасли салқин ҳарорат, ёмғирлар ва баргларнинг тушиши, шунингдек, кундузги соатларнинг қисқаришини ва намликни англатади. Ҳар йили такрорланадиган фасл ҳамма учун таниш мавсум бўлиб қолса-да, ер юзида куз ҳеч қачон келмайдиган, маҳаллий аҳоли эса бу фасл ва куздаги зўриқишлар ҳақида ҳатто тушунчага эга бўлмаган жойлар бор.
Ернинг ҳаракати ва иқлими
Бу биринчи навбатда экватор бўйлаб жойлашган ҳудудларга тегишли. Амазон минтақасидаги Марказий Африка, Индонезия, Эквадор ва Бразилия мамлакатларида ҳарорат йил давомида Цельсий бўйича 25-30 даража атрофида бўлади. Бу жойларда одатдаги “ёз” ва “қиш” цикли йўқ, ўсимликлар камдан-кам ҳолларда баргларини тўкади, шунинг учун у ердаги кўкатлар доимий яшил бўлиб, рангини ўзгартирмайди.

Тропик ороллар
Яна бир куз бўлмайдиган жойлар бу - тропик ороллар ва архипелаглар. Мальдив ороллари, Сейшел ороллари ва Гавайида йил давомида иссиқ ҳаво сақланиб туради. Ёғин-сочин кўп, бироқ дарахтлар яшиллигича қолади ва маҳаллий аҳоли ўзгарувчан фаслларга эмас, балки шамол ва ёмғирларга кўпроқ эътибор қаратишади. Бу ердаги пальма дарахтлари остидаги сайр қилиш эса ҳар доим ёзни эслатади.
Ердаги чўллар
Табиийки, чўлларда куз ҳам, қиш ҳам, баҳор ҳам бўлмайди, шу сабабли чўллар ҳам деярли куздан маҳрум. Саҳрои Кабир ёки Арабистон чўлида кундузги ҳарорат ҳар доим юқори, тунги ҳарорат эса салқин бўлиши мумкин, аммо бу “кузги” эффект яратиш учун етарли эмас. Сийрак ўсимликлар камдан-кам ҳолларда рангини ўзгартиради, шунинг учун бу ерда тилла баргларнинг тушишини ҳеч ким кузатмаган.

Куз бўлмаслигининг асосий сабаби - кескин мавсумий ҳарорат ўзгаришининг бўлмаслигида. Мўътадил кенгликларда куз қуёш нури бурчаги ўзгариши туфайли содир бўлади: кундузги соат қисқаради, барглар хлорофиллни йўқотади ва сарғаяди. Экваториал ва тропик минтақаларда қуёш бутун йил давомида тахминан тенг равишда порлайди, шунинг учун барглар яшиллигича қолади ва оддийгина куз келмайди.
Шу тарзда табиати барқарор, одатий куз бўлмаган чўллар ва тропик оролларда, одамлар куздаги зўриқиш ва депрессиялар ҳақида ҳеч нарса билмасдан яшайверади.
Баҳора Муҳаммадиева.