Европа бу ёзда туризмга қарши норозиликларнинг эпицентрига айланди
Нидерландия, Греция ва Испанияда сайёҳликка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. CNN бунинг сабаблари ва норозилик намойишларидан мақсад билан қизиққан.
Норозиликларнинг марказида ижара ҳақи ва уй нархининг ошиши муаммоси ётади. Чунки бу ҳолат баъзи аҳоли учун уй олишни деярли имконсиз қилиб қўйган. Шаҳар мэри Жауме Колбони сўзларига кўра, Барселонада ижара ҳақи сўнгги ўн йил ичида 68 фоизга ошган.
6 июль куни туризмга қарши намойишчилар шаҳар марказида меҳмонларга сув тўппончаларидан ўқ узишган.
Норозиликлар ортидан Европанинг айрим шаҳарларидаги маҳаллий ҳокимиятлар туризмни жиддий назоратга олишга ҳаракат қилмоқда.
Мисол учун, Венеция расмийлари сайёҳлар учун вақтинчалик кириш тўловини қайта кўриб чиқди.
Венеция мэри Луиджи Бругнаронинг сўзларига кўра, 25 апрелда бошланган ва 14 июлда якунланган янги 5 евро (тахминан 5,4 доллар) туристик тўлов 2,4 миллион евродан (тахминан 2.6 миллион доллар) кўпроқ даромад келтирган ва бу кутилганидан анча кўп.
Намойишлар ташкилотчиларига кўра, сайёҳлар орқали топиладиган пулларни одамлар яшашига имкон берадиган жойга ва иш жойларига инвестиция қилиш керак.
«Бу (норозиликлар) биз мувозанатни топмагунимизча давом этади,» дейди улардан бири.