“Эзгулик албатта, қайтади”

Коронавирус инфекцияси тарқалиши жойларда имкониятли донорлар сони кескин камайиб кетишига сабаб бўлди.

Муаммони бартараф этиш мақсадида юртимиз бўйлаб “Эзгулик албатта, қайтади” шиори остида хайрия донорлик акцияси ташкил этилди.

Шу муносабат билан вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати бўлинмасининг 150 дан ортиқ ходими вилоят қон қуйиш марказида кўнгилли равишда беғараз қон топширди

Таъкидлаш лозимки, донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонлик. Қон донорлиги – жамият саломатлиги учун берилиши мумкин бўлган беғараз ёрдам. Шундай экан, бугунги синовли кунларда қон топшириш турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қон алмаштиришга муҳтож беморларнинг ҳаётга қайтишларига ёрдам беради, умидвор кўнгилларга малҳам бўлади.

Зарифа Қаюмова,

Самарқанд вилоят қон қуйиш маркази бўлим бошлиғи.