Замонавий тиббий ускуна қон ва унинг таркибий қисмларини янгича усулда тақсимлайди

Вилоят қон қуйиш марказига АҚШда ишлаб чиқарилган қонни компонентларга сепаратор усули билан тақсимлайдиган "Trima Acel-81000" тиббиёт аппарати келтирилди.

"Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси" маблағлари ҳисобидан 560,9 миллион сўмга харид қилинган ушбу замонавий ускуна ўрнатилгач, марказда тромбоцитаферез амалиёти йўлга қўйилди.

Натижада марказда ҳар куни ўртача 15 нафар донорда узлуксиз тромбоцитоферез амалиёт ва муолажа ўтказилмоқда.

О.Мансуров,
вилоят қон қуйиш маркази бўлим бошлиғи.