Фарҳод Боқиев: Жорий йилнинг ўтган 8 ойида ёшлар томонидан пичоқ олиб юриш билан боғлиқ 14 минг 957 та ҳолат аниқланган

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари кўриб чиқилган. Қўмита аъзоси Фарҳод Боқиев жамоат хавфсизлигини таъминлашда юз бераётган салбий воқеалар ҳақида гапирди.
2020 йилнинг 8 ойида эса 14 минг 957 та шундай ҳолат аниқланган бўлса, шундан 12 минг 762 таси пичоқлар. Мазкур предметларнинг 58 фоизи кўчада, 22 фоизи бозорларда, энг ачинарлиси, 24 фоизи таълим муассасалаларида вояга етмаганлар томонидан ёнида олиб юрилган.
Айнан ўткир тиғли предметлардан фойдаланган ҳолда 542 та жиноят содир этилган бўлса, шундан 168 таси қотиллик бўлган. 289 таси оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлган.
Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юрганлик учун БҲМнинг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланди.