Ҳарбийлар кўргазмали машғулотлар ташкил этди

Самарқанд ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими базасида Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар муассаса бошлиқларининг ўринбосарлари билан ўқув-услубий йиғин ташкил этилди.

Ушбу йиғин давомида иштирокчиларнинг назарий ва амалий билимларини ошириш мақсадида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаракатлар бошқармаси ва Марказий ҳарбий округ бошқарув аппарати масъул офицерлари томонидан кўргазмали машғулотлар ташкил этилди. Шунингдек, йиғин иштирокчилари томонидан йил давомида эришилган ютуқлар ва камчиликлар муҳокама қилиниб, келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғин сўнгида иштирокчилар Самарқанд шаҳрининг тарихий ва диққатга сазовор жойларини томоша қилди.