Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати яна узайтирилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини бир йилга узайтириш назарда тутилмоқда.
Бунда:
— 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2022 йил 31 мартга қадар;
— 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнга қадар;
— 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябрга қадар;
— 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабрга қадар;
Ушбу муддат тугагач, берилган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз: амалдаги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабрь этиб белгиланган эди.