Энди ДХМдан ҳам янги намунадаги “Права” олиш мумкин
- 17.09.2024 17:25
- 182
- Ўзбекистон
Хабарингиз бор, Давлат хизматлари марказлари орқали эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Биринчи марта ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш истагидаги фуқаролар эса ЙҲХБларга мурожаат қилишлари талаб этиларди. Энди бундай сарсонгарчиликка ҳожат йўқ.
Адлия вазирлиги томонидан ИИВ билан ҳамкорликда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини биринчи марта бериш хизмати ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали йўлга қўйилди.
Мазкур хизмат Самарқанд шаҳар ва Ургут туман Давлат хизматлари марказида йўлга қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралидан бугунга қадар юқорида қайд этилган икки марказ орқали 20 мингдан ортиқ эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштирилиб берилган.
Теглар:
ҳайдовчилик гувоҳномаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 5 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 22 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб