Ҳеч қачон таслим бўлманг!

Токи сиз тирик экансиз, барча нарсанинг иложи бор. Фақатгина бир сабаб узрли бўлиши мумкин, бу ҳам бўлса ўлимдир. Токи сиз тирик (соғ-саломат ва озод) экансиз, сизда муваффақиятга эришиш учун кўп маротаба уриниш имкони бор. Реалист бўлинг. Бирон-бир нарсани биринчи мартадан ўзлаштириш эҳтимоли жуда ҳам кам. Барча нарса вақтни талаб этади. Ўрганиш жараёнида сиз кўп маротаба хатоларга йўл қўйишингиз мумкин. Улардан сабоқ олинг.

Сиз кучлисиз. Сиз ўйлаганингиздан ҳам кўра кўпроқ кучлисиз. Муваффақиятга эришиш жараёнида кичик бир омадсизлик сизни тўхтата олмайди. Ҳатто 10, 100, 1000 марта омадсизликка учрасангиз ҳам камлик қилади.Ўзингизни кўрсатинг. Агар сиз бошқа инсонларга ўхшаб, таниқли бўлишга интилмасангиз, бу сизнинг заифлигингиз ҳисобланади ва таслим бўлаётганингдан дарак беради. Дунёга ва ўзингизга ўзингизни кўрсатинг.

Ўз орзуларингизга ишонинг. Ўзингизга хиёнат қилманг. Ҳаётда сизнинг орзуларингиз ҳеч қачон ушалмайди деб айтадиган кўп инсонлар учрайди. Ҳеч кимга орзуларингизни бузишига йўл қўйманг. Сизнинг оилангиз ва дўстларингиз. Сабот билан олдинга интилишда, яхши кўрган инсонларнинг сизни илҳомлантиришларига ижозат беринг. Эҳтимол сиз вазиятга янгича нуқтаи назардан қарашингиз, кўпроқ ўрганишингиз, кўпроқ синашингиз лозимдир, бироқ ҳеч қачон таслим бўлманг.

Аҳволи сиздан ҳам оғирроқ инсонлар бор. Шу вақтнинг ўзида ҳам сиздан кўра ёмонроқ вазият ва ташқи муҳит шароити аянчли аҳволда бўлган кўпгина инсонлар мавжуд. Сиз фаол ҳаракат фаолиятидан воз кеча оласизми? Сиз ҳатто ўз оёғида юришга имкони бўлмаган инсонлар ҳақида ўйланг. Дунёни яхши томонга ўзгартиринг. Қилган нарсаларингизга эришиб бўлганингизда, сиз ўз муваффақиятларингиздан дунёни ёки алоҳида инсонлар ҳаётини ўзгартириш мақсадида фойдаланишингиз мумкин.

Сиз бахтли бўлишга арзийсиз. Ҳеч кимга бу фикрга қарама-қарши сўзларни айтишига ижозат берманг. Сиз бахтли бўлишга ва омадга эришишга лойиқсиз. Бу кайфиятни сақлаб қолинг ва ўз мақсадларингизга эришиш йўлида ҳеч қачон таслим бўлманг. Бошқаларни илҳомлантиринг. Таслим бўлишдан воз кечиб, бошқа инсонлар учун илҳомлантирувчи манбага айланинг. Сиздан таслим бўлмаслик борасида илҳомланган инсон, ким билади, нималарга эришади? Қандай чўққиларни забт этади? Сиз ғалабага жуда ҳам яқинсиз. Кўпинча, таслим бўлишингизни ҳис қилаётган вақт, сиз муваффақиятга эришиш остонасига жуда ҳам яқин турган бўласиз. Сиз ўз вақтингизнинг ҳар онида омадга яқин бўласиз. Шунинг учун таслим бўлманг!