ИИБ ходимлари учун ҳам рейд ўтказиляпти
- 03.03.2023 21:56
- 566
- Самарқанд
Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан, жорий йилнинг 15 февралидан 15 мартига қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари ўртасида ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, ҳар куни ходимларнинг хизмат кийимини белгиланган тартибда кийиб юриши, шахсий ва хизмат автомашиналарини тегишли ҳужжатлар асосида бошқариши юзасидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Яъни, йўл ҳаракати қоидасини бузган ва тегишли ҳужжатларсиз автомашина бошқарган ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилмоқда.
Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси.
Теглар:
ИИБ ходими
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим