Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган “Қизни олиб қочмоқчи бўлган йигит” иши судга юборилди

Жорий йил 1 октябрь куни соат 16:00 ларда Самарқанд шаҳар ҳудудида 2002 йилда туғилган фуқаро М.И. (эркак) ўзига таниш бўлган фуқаро М.А. (аёл) билан сайр қилиб юрган вақтида улар ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Фуқаро М.И. мазкур келишмовчиликни ҳал қилиш мақсадида М.А. га автомашинага ўтиришни таклиф қилган, бироқ фуқаро М.А. рози бўлмагач, уни мажбуран автомашинага ўтқазишга уринган.
Олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида фуқаро М.А. мазкур ҳолат бўйича фуқаро М.И. га нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юборилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати