Давлати йўқ халқлар
Шундай бўлганки, ер юзида ўз давлатчилигидан бутунлай маҳрум жуда катта этник гуруҳларнинг бутун рўйхати бор. Улар ҳатто автоном ҳам эмас. Яъни, улар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлмасдан каттароқ ва кучлироқ қўшнилар томонидан қўлга олинган.
Курдлар - کورد


Давлатсиз жуда катта халқнинг энг машҳур ва классик намунаси. Деярли 40 миллион кишилик Яқин Шарқ ҳинд-европа этник гуруҳи Ироқ, Эрон, Сурия ва Туркия ўртасида бўлинган.
Мидия мағрур қадимий жангчиларининг авлодлари бўлмиш курдлар асрлар давомида ҳеч бўлмаганда ўз мухториятлари учун курашиб келишади. Бироқ уларнинг стратегик аҳамиятга эга минтақалардаги мавжудлиги курдларни алоҳида мамлакатга эгалик қилиш имкониятдан маҳрум қилади.
Берберлар


Бир вақтлар Миср фиръавнлари уларга қарши шиддатли уруш олиб борган жуда қизиқарли ва қадимий этник гуруҳ. Яҳудийлар ва араблар билан жуда узоқ қариндошлиги бор халқ ҳозирда Марокаш ва Нигердан Ливиягача бўлган Саҳрои Кабир бўйлаб тарқалиб кетган.
Шу билан бирга, берберлар ҳеч бир жойда мустақил автономияга даъво қилмайди. Улар Шимолий Африканинг чексиз чўлларида туяларида сайр қилишади ва шундай қилишни маъқул кўришади. Шунга қарамай, турли манбаларга кўра, Бербер аҳолиси 35 миллионгача етиши мумкин.
Ассирийлар - Ашурае


Қадимги бронза даври семит жангчиларининг мағрур авлодлари бир пайтлар биринчилардан бўлиб христианликни расмий дин сифатида қабул қилган.
Бугунги кунда яҳудий ва арабларнинг узоқ қариндошлари бўлган 3,3 миллион тинч ассирияликлар нафақат давлат, балки мухториятдан ҳам маҳрум. Бу инсонлар асосан, бугунги Сурия, Эрон, Ироқ ва Туркия туташган ҳудудда жойлашган тарихий ватанларидан бадарға қилинган.
Манчжурлар – манчжу


Бундан атиги бир ярим аср олдин манчжурлар Хитойни бошқарган. Бугунги кунда улар 1945 йилдан буён Россия билан чегарадош шимолий вилоятларда, мавжуд бўлмаган тарихий Манчжурияда тинч-тотув яшаб келади.
Чуқур хитойлашган 10 миллион манчжур аҳолиси Осмоности империяси таркибида ўзларининг йирик автоном вилоятига эга эмас – уларнинг атиги ўнлаб кичик автоном округлари бор. Хитойликлар бир вақтлар улар устидан ҳукмронлик қилган манчжурларни кечира олмайди.
Лўлилар – рома

Лўлилар ўз давлати ёки ҳатто мухториятини яратишни унчалик исташмайди. Муайян яшаш жойига эга бўлган ўтроқ ҳаёт кўчманчи лўлилар учун жуда бегона. Қолаверса, лўлилар Ҳиндистон шимолидаги тарихий ватанларига қайтишни хаёлига ҳам келтирмайди.
Хулоса қилиб айтганда, лўлилар давлатчиликдан маҳрум ва унга муҳтож бўлмаган халқнинг ўзига хос намунасидир. Лўлиларнинг бутун дунё бўйлаб тарқалиш харитасини тасаввур қилиш ҳам қийин.