2025 йил фотосуратларда: урушлар, норозиликлар, фалокатлар— аммо ёруғ онлар ҳам бўлди

Биз тўплаган фотогалерея 2025 йилдаги ҳар бир муҳим воқеани эсга солишни даъво қилмайди. У йил хотирада қандай қолганини акс эттиради: қўрқинч, изтиробли лаҳзалар ҳамда амалга ошмай қолган тинчликдан умид.

Шу билан бирга, бу йилда кулгили, илиқ ва ҳатто қувончбахш этган лаҳзалар ҳам бўлгани унутилмаган.

Январь ойида Калифорнияда ҳалокатли ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Сабабтабиий ва инсон омилининг омадсиз уйғунлиги. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Лос-Анжелесда, жумладан Голливудда, беш мингдан ортиқ уй ёниб кетди.

Карифорния ёнғинидан кейинги ёниб битган уйнинг вайроналари орасидан топилган гуллар.

 

АҚШда иммигрaцияга қарши курашнинг янги тактикаси қўлланила бошланди: оилаларни намойишкорона равишда ажратиш. Кўплаб одамлар, ҳатто уларга бошпана бериш рад этилган ва депортaция тўғрисида қарор берилган бўлса ҳам мамлакатни тарк этишдан бош тортмоқда.

12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадабод аэропортида Лондонга йўл олган Air India авиакомпаниясининг Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти учиши билан ҳалокатга учради. У талабалар ётоқхонаси устига қулади. Самолёт бортдаги 241 киши ва ердаги яна 19 киши ҳалок бўлди. Бир нафар йўловчи мўъжиза туфайли тирик қолди.

Февраль ойида Сицилияда Этна вулқони отилди. Бу деярли ҳар йили, баъзан эса йилига бир неча марта содир бўлади. Бу сафар жабрланганлар бўлмади.

15 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Аляска штатидаги Анкоридж шаҳрида Россия президенти Владимир Путинни кутиб олди. Бу Трампнинг Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар орқалиҳам Украина, ҳам Европа иттифоқчиларидан ўтиб, Россия–Украина урушини тўхтатишга қаратилган иккинчи уриниши эди.

Ғазо секторида уруш давом этди. Июнь ойида АҚШ–Исроил Ғазо гуманитар жамғармаси иш бошлади. У гуманитар ёрдамни олиб кириш ва тақсимлаш, шунингдек, Исроил 2024 йилда ҲАМАС билан алоқалари сабаб ҳайдаб чиқарган БМТнинг Фаластин қочқинлари ишлари бўйича агентлиги ўрнини босиши керак эди.

26 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Дональд Трамп Ватиканда, Папа Францискнинг дафн маросими вақтида, Авлиё Пётр соборида.

Июнь ойида Исроил 12 кун давомида Эронни бомбардимон қилди. Ислом республикасининг ҳаво мудофааси деярли тўлиқ йўқ қилинди, ракета базалари вайрон этилди. Ўнлаб юқори лавозимли ҳарбийлар, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондонлиги деярли тўлиқ таркибда, шунингдек ядровий дастурни бошқарган олимлар ва муҳандислар ҳалок бўлди.

Гонконгдаги «Ван Фук Корт» турар жой мажмуасидаги улкан ёнғин содир бўлди. 26–27 ноябрь кунлари икки кун ичида 32 қаватли саккизта уйдан еттитаси ёниб кетди. 161 киши ҳалок бўлди. Ёнғин биноларни реконструкция қилиш учун ўралган бамбук қурилиш тўрлари ва ҳимоя сеткалари орқали жадал тарқалди.

 

10 сентябрь куни Аризона штати университети кампусида америкалик консерватив фаол Чарли Киркнинг ўлдирилиши муҳим сиёсий бурилиш воқеасига айланди.

Далласлик 13 ёшли Файзан Закининг май ойида Мериленд штатининг Натионал Ҳарбор шаҳрида бўлиб ўтган имло мусобақасида ғолиб чиққанидан кейинги ҳолати.

Харьков вилоятида Россия бомбалари портлаганидан сўнг, украиналик аёл уй ҳайвонлари билан кўп қаватли уйидан югуриб чиқмоқда.

18 май куни Непалдаги Эверест чўққисига яқинлашаётган алпинистлар саф тортмоқда.

Самарқандда Марказий Осиё-Форс кўрфази саммити бўлиб ўтди.

Гулнора Холдорова тайёрлади.