Янги йил мўъжизасига ишонишга ёрдам берадиган иқтибослар

Кўпчилик учун Янги йил шунчаки байрам эмас, бу хафагарчиликларни унутиш, хатолардан воз кечиш ва барча нарсани бошқатдан бошлаш учун сеҳрли вақтдир. Биз турли муаллифларнинг Янги йил ҳақидаги илҳомлантирувчи иқтибосларини тўпладик, улардан нафақат 31 декабрь куни, балки дам олиш кунларида ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Брэд Пейсли:

- Эртага 365 бетдан иборат китобнинг биринчи саҳифаси очилади. Уни чиройли сўзлар билан ёза бошланг.

Олег Рой:

- Янги йил - ҳар доим яхши нарсалар умиди, бахт ҳақида орзулардир. Бу кун келгуси йилнинг албатта, ўтган йилга қараганда яхшироқ бўлишини ва барча муаммолар, умидсизликлар ва қайғуларнинг ўтмишда қолиши ҳақида ҳаяжонли лаҳзаларни келтириб чиқаради. Айнан Янги йил арафасида, биз ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ, барча кўнгилда сақланиб келинган ва сир бўлган орзуларимизнинг амалга ошишига ишонишни хоҳлаймиз.

Фаина Раневская:

- Янги йил - эски хаёллар билан қайғули хайрлашув ва янги орзулар билан қувончли учрашувдир.

Эдит Лавжой Пирс:

- Биз саҳифалари бўш китобни ўз қўлёзмамиз билан тўлдириш учун очяпмиз. "Имконият" деб номланадиган китобнинг биринчи боби "Янги йил" деб номланади.

Сильвия Чиз:

- Ҳар бир эски йил қувончли - Янги йил билан тугайди.

Тигран Бабаян:

- Инсон ҳаётидаги ҳар бир янги йил қор парчаси нақши каби нозик ва бетакрор. У хотирада қувончли лаҳзалар, қалбда битмас-туганмас яраларни қолдириб, тез ва сезилмас даражада эриб кетади.

Бенжамин Франклин:

- Ҳар доим ўз камчиликларингиз билан уруш ҳолатида, қўшниларингиз билан тинчлик муносабатида бўлинг ва ҳар бир янги йил арафасида ўзингизда илгаридагига қараганда яхшироқ одам кашф қилинг.

Михаил Мамчич:

- Ҳатто адашиб эшигингизни очганларни ҳам кўришдан хурсанд бўлсангиз, демак сиз Янги йил кайфиятидасиз.

Эльчин Сафарли:

- Йилнинг сўнгги дақиқаларини кузата туриб, қадаҳларимизни тилларанг шампанга тўлдирамиз, яқинларимизни қучоқлаймиз ва янги йил ҳеч бўлмаганда жиндаккина фарқ билан аввалгисидан ҳам бахтлироқ бўлишига умид қиламиз...

Баҳора тайёрлади.