Самарқандда МИБ 1 миллиард сўмдан зиёд иш ҳақини ундириб берган

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида 1 триллион сўмлик 81 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 20 мингдан ортиқ ижро ҳужжати тамомланиб, 127 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 218 та ижро иши бўйича жами 89,9 миллиард сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 644 нафар фуқаро фойдасига 5,1 миллиард сўмлик маблағлар, шу жумладан, 1 миллиард сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 8,1 миллиард сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар фойдасига 61 минг 380 та 659,2 миллиард сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 78 мингта жами 2 триллион сўмлик ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.