Исроил нефть ортилган ўнлаб кемаларни портлатган
Кейинги икки йил ичида Исроил Сурияга Эрон нефтини олиб кетаётган ўнлаб кемаларни портлатди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри исми ошкор этилмаган Америка ва Яқин Шарқ расмийларига маълумотига асосланиб хабар бермоқда.
Нефть билан тўлдирилган кемаларга ҳужум қилиш учун денгиз миналаридан фойдаланилган. Баъзи ҳолларда Исроил бошқа қурол каби товарларни етказиб беришни ҳам олдини олган.
Ҳужумлар Исроил Эрондан тушадиган маблағ минтақадаги экстремистларга ҳомийлик қилиш учун сарфланишидан қўрқишидан келиб чиққанлиги аниқланди. Теҳроннинг ўзи ҳужумларнинг фақат бир қисми ҳақида хабар берган ва улар учун кўпинча Исроилни айблаган.
Хусусан, 2019 йил 11 октябрда нефть ташийдиган Эрон танкерида портлаш ва ёнғин содир бўлганлиги маълум бўлди. Бу воқеа Қизил денгизда, Саудиянинг Жидда шаҳридаги порт шаҳридан 100 километр узоқликда содир бўлган эди. Оқибатда экипаж аъзоларидан ҳеч ким жароҳат олмади ва бортдаги вазият назоратга олинди. Кейинчалик Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний кема ракеталар билан ҳужумга учраганини айтди.