J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

Абдул Латиф Жамил камбағалликка қарши кураш лабораториясининг Европа бюроси (J-PAL Europe) Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди.

“Май ойида бизнинг эътиборимиз Ўзбекистонга қаратилди, бу ерда J- PAL Europe фактик маълумотларни мамлакатда камбағалликни камайтириш сиёсатига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда”, - дейилади J-PAL Европа бюроси баёнотида.

Йил бошидан бери J-PАЛ Европа бюроси Италия, Германия ва Испанияни ойнинг мамлакатлари деб эълон қилди.

Маълумот учун: J-PAL – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот маркази. 2003 йилда MIT асосида яратилган. Унинг Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи университетларида 7 та ҳудудий ваколатхоналари мавжуд.

J-PAL нинг асосий таркиби 400 дан ортиқ мутахассисларни ўз ичига олади. Бутун дунё бўйлаб 300 га яқин профессор-ўқитувчилари билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Лабораториянинг бутун фаолияти давомида 91 та мамлакатда 1094 та тадқиқот ўтказилди.

Камбағалликка қарши кураш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни ташкил этиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг диққат марказида бўлиб, сўнгги 5 йил давомида мамлакатда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди, деб хабар беради review.uz.