Ўзбекистон ва Ироқ тадбиркорлари халқаро кўргазмаси: Маҳсулотларимизга қизиқиш ортяпти
Бағдод шаҳрида мамлакатдаги энг йирик халқаро кўргазмалардан бири - “Baghdad International Fair” бўлиб ўтмоқда.
1-7 февралга мўлжалланган ушбу йирик кўргазмада мамлакатимиз ишбилармонлари ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Савдо-саноат палатаси кўмагида 1000 квадрат метр майдонда ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий стенди орқали маҳаллий маҳсулотларимиз халқаро меҳмонлар, харидорлар ва бизнес ҳамкорлар эътиборида.
Миллий экспозицияда вилоятимиз ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз маҳсулотларини бевосита чет эллик харидорларга тақдим этиб, янги алоқалар ва экспорт имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси маълумотига кўра, ушбу нуфузли кўргазмада вилоятимиздаги "AZIA METALL PROF" LLC, NASSAR TRADING AGRO LLC, "NAVOBOD NASILLI PARRANDA" FX, "INTERAGRO ZO`R PANEL", "BARAKAT WITH MIR" LLC, SAM RAFOAT TEKSTIL LLC, "SAMARKAND-ENGLAND ECO-MEDICAL" LLC, "SAM FERRE" LLC, "AYYUB NATURAL DRY FRUITS EXPORT" MChJ, "SAM IDEAL MILK" MChJ, "SAM ELEKTRO SERVIS" MCHJ, “KUMUSH TOLA” ХК, SAM RAFOAT TEKSTIL LLC, SHELF VOSTOK каби йирик ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Кўргазмада хорижий ҳамкорларда озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари катта қизиқиш уйғотмоқда.