2024 йилда Самарқанд вилояти ҳамда Франция ўртасида товар айланмаси 15,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган

Амир Темур даврида Самарқанд ва Франция ўртасида алоқалар ўрнатилган. Ўша пайтдан буён орада бир қанча танаффуслар билан икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ижтимоий-тиббий лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Икки давлат дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш учун 1998 йилда Самарқанд ва Франциянинг Лион шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган.
Бугунги кунда вилоятимизда Франция компанияларининг капитали иштирокида 2 та қўшма корхона ва 1 та хорижий корхона меҳмонхона, савдо хизмати ва қайта тикланувчи энергия йўналишида фаолият юритиб келмоқда.
2024 йил якуни билан вилоятимиз ҳамда Франция ўртасида товар айланмаси 15,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди, (экспорт 487,5 минг АҚШ доллари ва импорт 14,9 миллион доллар).
Францияга асосан кийим-кечак, ичимликлар, синтетик ва жун толалар, майиз ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.
Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг 2023 йил 1-2 ноябрь кунлари юртимизга расмий ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрида Француз алянсининг филиали очилган эди.
Ҳозирги кунда Самарқанд ва Франциянинг Ница шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ахборот хизмати.