Жизмонсойга газ баллони келди

Каттақўрғон туманининг ушбу маҳалласи вилоятдаги чекка ва тоғли ҳудудда жойлашган. Аҳоли халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатликка сайлаган Шерали Йўлдошевга газ баллонлари етишмаслигидан арз қилганди. Депутат эса бу муаммони вилоят газ таъминоти идораси раҳбарига сўров тариқасида юборибди.
Пандемия шароитида газ баллонлари ишлаб чиқаришда узилиш бўлган бўлса-да, кеча Жизмонсойга 60 та газ баллони келтириб тарқатилди.