Журналист лойдан гулдон ясаб кўрди

Пресс-турнинг кейинги манзили Ургут туманидаги кулоллар сулоласининг саккизинчи вакили Нўъмон Облоқулов хонадони бўлди.
Бу ерда иштирокчилар кулолнинг устахонаси, кўргазма зали билан танишди. Кулолчилик маҳсулотлари ясалиш жараёнини томоша қилди, лавҳалар тайёрлади.
- Кулолчилик дастгоҳида ўтириб, гулдон ясашга уриндим, - дейди тележурналист Н.Воҳидова. - Завқи бошқача экан. Аммо барибир ''Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин'', деган гап рост. 10 дақиқа лой билан ишлаб, бу ҳунарнинг машаққатини ҳис қилдим.
Пресс-тур иштирокчилари тойлоқлик рассом Аҳмад Умаров ижод уйида ҳам бўлишди.
Тўлқин СИДДИҚОВ,
Ҳусан ЭЛТОЕВ.