Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташланди?

АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов қуйидагича жавоб берди:

- Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест + ижодий эди. Ушбу имтиҳонларга бир марта келиш таъминланиши учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди. Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди.